Санжар Қувватов «Қизилқум»ни тарк этди
Суперлига-2025 мавсумида у 28 та ўйинда майдонга тушган.
Фото: Қизилқум ПФК
"Қизилқум" дарвозабони Санжар Қувватов 2026 йилни бошқа жамоада давом эттиради.
Sports24.uz маълумотларига кўра, Қувватов Навоий клубини тарк этган. Томонлар келишув муддатини узайтирмасликка қарор қилган.
Эндиликда 35 ёшли дарвозабон фаолиятини Тошкент ёки воҳа жамоасида давом эттириши мумкин. Санжар тез орада бу борада бир қарорга келади.
Суперлига-2025 мавсумида у 28 та ўйинда майдонга тушган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист