Салом, мундиал! Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида!
Бугун тарихий кун азизлар ва тарихий хабарни чиқараётганимдан фахрланаман! Сиз ҳам тарихий хабарни фахр билан ўқимоқдамсиз, бунга шубҳа йўқ.
Бир неча дақиқалар аввал Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида Жаҳон чемпионатининг сўнгги саралаш босқичи доирасида БАА-Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўзаро беллашди. Муросасиз ва кескин курашларга бой тарзда кечган ушбу баҳсда Ўзбекистон миллий терма жамоамиз дуранг ўйнаб, мақсад қилинган натижага эришди.
Ўйиндан аввалги арабларнинг ҳар хил ҳурмача қиликлари, қийинчиликлар яратиши ва майдондаги йиқилишга уринишлари ҳам бугун ҳеч нарса қила олмади. Айни 0:0 ҳисобидаги натижа эса рақибга янада оғирроқ таъсир қилди. Ўткир Юсупов муқаммал голлардан қутқариб қолиб ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатди. Sports24.uz сайти ходимлари барчани ушбу ғалабалар билан табриклайди! Тарих ёзилди!
ЖЧ-2026 саралаш, 3-босқич. 9-тур
БАА 0:0 Ўзбекистон