Рюдигер фаолиятини Саудияда давом эттиришни режалаштирмоқда
Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Антонио Рюдигер амалдаги шартномаси якунлангач, фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириш ниятида. Футболчи 2026 йил ёзида битими тугаганидан сўнг жамоани эркин агент сифатида тарк этиши мумкин. Бу ҳақда ESPN хабар берди.
Аввалроқ Рюдигерга Франциянинг «ПСЖ» клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида маълумотлар тарқалган эди. Парижликлар немис футболчиси билан музокараларда фаол иштирок этмоқда ва унга манфаатли шартларни таклиф қилишга тайёр.
«ПСЖ» раҳбарияти жамоага тажрибали етакчи зарур деб ҳисобламоқда ва бу рольга айнан Рюдигерни муносиб номзод сифатида кўрмоқда.
2025/2026 йилги мавсумда Антонио Рюдигер «Реал» сафида барча мусобақаларда еттита учрашувда майдонга тушди, бироқ ҳали гол ёки ассист қайд эта олмади. Футболчининг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2026 йил июн ойи охиригача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, Рюдигернинг тахминий бозор қиймати 12 млн еврога тенг.