Руни тарихдаги энг яхши футболчи ва энг яхши клуб номини айтди
Англия терма жамоаси ва “Манчестер Юнайтед” клуби собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни барча даврларнинг энг яхши футболчиси ва энг яхши клуби номини айтди.
Руни жамоалар ичида Пеп Гвардиола мураббийлик қилган даврдаги “Барселона”ни алоҳида эътироф этди ва Лионел Мессини тарихдаги энг яхши футболчи деб атади.
“Бошқа жамоаларга қарши ўйнаганимизда ғалаба қозонишимизга амин эдим, лекин “Барселона”га қарши эмас. Менинг фикримча, “Барселона” энг яхши жамоа, Месси эса энг яхши футболчи. Унинг қилган ишлари ақл бовар қилмас эди”, - дейди Руни.
Эслатиб ўтамиз, Уэйн Руни “Эвертон” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Бироқ у фаолиятининг асосий қисмини “Манчестер Юнайтед” сафида ўтказган ва “қизил иблислар” сафида 550 дан ортиқ ўйинда майдонга тушган.