Руни: \"Рэшфорд “Манчестер Юнайтед”га қайтади\"
ФОТО: Getty Images
“Манчестер Юнайтед”нинг афсонавий собиқ футболчиси Уэйн Руни ҳозирда ижара асосида “Астон Вилла”да ўйнаётган Маркус Рэшфорд ҳақида гапирди.
Собиқ ҳужумчи Рэшфорд мавсум охирида Манчестерга қайтишига умид қилмоқда.
“Рэшфорднинг “Манчестер Юнайтед”га қайтишни истaётганига шубҳам йўқ. Мен бунга 100 фоиз аминман. У бу клубни қўллаб-қувватлайди.
Тўғри, охирги бир ярим йил у учун оғир бўлди, унга асосий таркибда барқарор ўйин керак”, - дейди Руни.
Эслатиб ўтамиз, Маркус Рэшфорд 2015-йилда расман “Манчестер Юнайтед”га ўтганди. Ўтган қишки трансферлар вақтида форвард ижара асосида “Астон Вилла”га ўтди.
Насрулло Каримов
Журналист