locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рубен Аморим мухлислар қаршисида таъсирли нутқ сўзлади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Рубен Аморим мухлислар қаршисида таъсирли нутқ сўзлади
Photo: gettyimages
Англия Премер-лигаси
25.05.2025, Як.
Манчестер Юнайтед
2
Астон Вилла
0

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Рубен Аморим АПЛ сўнгги тури доирасида “Олд Траффорд”да “Астон Вилла” устидан 2:0 ҳисобида қўлга киритилган ғалабадан сўнг, мухлислар қаршисида нутқ сўзлади:

"Аввало, бу мавсум учун узр сўрайман. Мен ҳам бутун жамоа каби хафа бўлдим. Сизга раҳмат айтмоқчиман. Мавсум давомида қўллаб-қувватлаганингиз учун жуда миннатдормиз.

Биламан, бу жуда қийин эди, лекин энди биз танлов қилишимиз керак. Биз ўтмишда қолиб кетишимиз мумкин – бу мавсум аллақачон ўтмишда – ёки биз биргалашиб, олдинга интиламиз.

Олти ой аввал, дастлабки учта ўйиндан кейин – иккита ғалаба ва дурангдан сўнг, мен бўрон яқинлашиб келаётганини айтган эдим. Бугун, ушбу ҳалокатли мавсумдан сўнг, мен сизга айтомоқчиман: яхши кунлар келади.

Агар дунёда ҳар қандай вазиятдан, ҳар қандай фалокатдан омон қолишини исботлаган клуб бўлса, бу бизнинг клуб – "Манчестер Юнайтед".

Энди футболчиларимдан узр сўрамоқчиман. Ба'зида мен адолатсиз бўлдим, лекин мен сизлар билан доимо адолатли бўлишга ҳаракат қилдим.

Катта раҳмат. Кейинги мавсумгача."

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг