locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўртоқлик учрашуви. «Барселона»дан йирик ғалаба

Каталонияликлар янги мавсумдаги илк расмий ўйинини 23 август куни «Элче»га қарши ўтказади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўртоқлик учрашуви. «Барселона»дан йирик ғалаба
ФОТО: Getty images

«Барселона» янги мавсумга тайёргарликни бошлади. 24 июл куни Ҳанс-Дитер Флик шогирдлари ёзги йиғин доирасидаги илк ўртоқлик учрашувини ўтказди.

«Кўк-анорранглилар»нинг рақиби Барселона шаҳрида жойлашган «Европа» клуби бўлди. Ушбу жамоа Испания футболининг 3-дивизионида иштирок этади.

«Барселона» ва «Европа» ўртасидаги учрашув ёпиқ тартибда ўтказилди. Флик шогирдлари 4:1 ҳисобида йирик ғалабага эришди.

Маълумот ўрнида, каталонияликлар янги мавсумдаги илк расмий ўйинини 23 август куни «Элче»га қарши ўтказади.

Ўртоқлик учрашуви.
Барселона – Европа 4:1

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг