locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венесуэла билан дуранг ўйнади

Ислом Исмоилов шогирдлари навбатдаги ўйинда Кот-д'Ивуарга қарши майдонга тушади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венесуэла билан дуранг ўйнади
ФОТО: Getty Images

Ислом Исмоилов бошқарувидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик учрашуви доирасида Венесуэла билан баҳс олиб борди ва якунда 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этилди.

Дастлаб Венесуэла Давид Гарсиянинг 29-дақиқадаги голи эвазига олдинга чиқиб олганди. Бироқ 86-дақиқада Нурбек Сарсенбаев мувозанатни тиклади.

Маълумот учун, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўзининг навбатдаги ўйинини 23 октябрь куни Кот-д'Ивуарга қарши ўтказади.

Халқаро ўртоқлик ўйини

Ўзбекистон U-17 — Венесуэла U-17 1:1

Голлар: Сарсенбаев (86) — Гарсия (29).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг