locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роналдуга Марокаш клубидан қизиқиш бор

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Роналдуга Марокаш клубидан қизиқиш бор
Photo: gettyimages

Қирқ ёшли португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ёзги трансфер ойнасида “Ан-Наср” клубидан кетиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар кўпайиб бормоқда.

Суперюлдузга Марокашнинг “Видад” жамоаси қизиқиш билдирмоқда. Клуб раҳбарияти мазкур трансферни июлда АҚШда бўлиб ўтадиган Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига қадар якунлашни режалаштирган.

Марокаш жамоаси 2021/22 йилги мавсум Африка Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлган ва шу сабаб янги форматдаги Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққан. Улар “Манчестер Сити”, “Ювентус” ва “Ал-Айн” билан биргаликда "G" гуруҳидан жой олган.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг