locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роналду «Ан Наср»га ўтганидан буён ўзи иштирок этган 14 та турнирнинг барчасида чемпионликдан маҳрум бўлди

Аввалроқ риёдликлар ОЧЛ-2 финалида «Гамба Осака»га мағлуб бўлгандилар.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Португалиялик афсонавий ҳужумчи Криштиану Роналду Саудия Арабистонига кўчиб ўтганидан буён ўзи иштирок этган 14 та турнирнинг барчасида чемпионликдан маҳрум бўлди. Навбатдаги муваффақиятсизлик Осиё чемпионлар лигаси-2 финалида юз берди — унда «Ан Наср» Ар-Риёддаги «Kingdom Arena» стадионида Япониянинг «Гамба Осака» клубига кичик (0:1) ҳисобда имкониятни бой берди.

Криштиану Роналду 2023 йилнинг январ ойидан буён «Ан Наср» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўтган вақт ичида у қуйидаги мусобақаларда бош совринни қўлга кирита олмади:

Саудия Про-лигаси: 2022/23, 2023/24, 2024/25.

Саудия Арабистони Кубоги: 2022/23, 2023/24, 2024/25, 2025/26.

Саудия Суперкубоги: 2022, 2023, 2024.

Осиё чемпионлар лигаси (ОЧЛ): 2023/24, 2024/25.

Осиё чемпионлар лигаси-2 (ОЧЛ-2): 2025/26.

Аммо Роналдунинг Саудиядаги «қора серияси»га тез орада чек қўйилиши мумкин. Сабаби, шу ҳафта пайшанба, 21 май куни Саудия Про-Лигасининг 2025/2026 йилги мавсумига якун ясалади.

Чемпионат тугашига атиги бир тур қолганда «Ан Наср» турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда ва энг яқин таъқибчиси «Ал Ҳилол»ни 2 очкога ортда қолдирмоқда. Сўнгги ҳал қилувчи турда Криштиану Роналду жамоаси «Дамак» клубига қарши майдонга тушади. Агар «Ан Наср» ғалаба қозонса, Роналду ниҳоят Саудиядаги илк расмий ва энг нуфузли совринини қўлга киритади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг