locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роналду «Ан-Наср» раҳбариятидан Диаснинг трансферини сўради

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Роналду «Ан-Наср» раҳбариятидан Диаснинг трансферини сўради
Фото: Getty Images

“Ан-Наср” клуби португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг истагига кўра “Ливерпуль” футболчиси Луис Диасни трансфер қилишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда Испаниянинг Sport.es нашри хабар берди.

Манбага кўра, Роналду колумбиялик футболчини Риёд клубининг ҳужум чизиғида кўришни истамоқда. Португалиялик футболчининг фикрича, Диаснинг келиши жамоа ўйинига ижобий таъсир қилади.

“Ан-Наср” бу трансфер учун “Ливерпуль” белгилаган 100 миллион евро миқдоридаги маблағни тўлашга тайёр.

Аввалроқ, Германиянинг “Бавария” клуби Луис Диас учун 67,4 миллион евролик расмий таклиф юборган эди. Бироқ “Ливерпуль” бу таклифни рад этди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг