Роналду «Ан-Наср» раҳбариятидан «Барселона» ҳужумчиси трансферини талаб қилди
“Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовски фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар берди.
Манбага кўра, 35 ёшли польшалик футболчига Риёднинг “Ан-Наср” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Левандовскининг трансферини Саудия жамоасининг сардори Криштиану Роналдунинг шахсан ўзи хоҳламоқда.
Ўз навбатида “Барселона” раҳбарияти ҳужумчи билан янги шартнома имзолашни режалаштирмаяпти.
Мазкур трансфер 2026 йил ёзида амалга ошиши мумкинлиги айтилмоқда.
Маълумот учун, Левандовски 2022 йилнинг ёзида Каталония клуби сафига қўшилган эди. Унинг “Барселона” билан шартномаси 2026 йил ёзигача амал қилади. Ҳужумчи жорий мавсум жами 9 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4 та гол ёздириб қўйган.