“Рома” ҳужумчиси “Зенит” таклифини рад этди
ФОТО: Getty Images
“Рома” ҳужумчиси Темми Абрахам Россиянинг “Зенит” клуби таклифини рад этди. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.
Манбага кўра, Абрахам фаолиятини Европанинг кучли бешлик чемпионатларидан давом эттирмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Темми Абрахам ўтган мавсумни ижара асосида “Милан”да ўтказди. Бу давр ичида у жами 45 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.
Насрулло Каримов
Журналист