locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Рома” Элдор Шомуродов учун қанча сўраётгани маълум бўлди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Рома” Элдор Шомуродов учун қанча сўраётгани маълум бўлди
ФОТО: Getty Images

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Римнинг “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов ёзги трансферлар пайтида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Sky Sport нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, “бўрилаp” Шомуродовнинг трансфери учун 7-8 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда. 29 ёшли футболчимиз “Рома” билан тузган амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунга етади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Элдорга Туркиянинг “Истанбул Башакшеҳир” клуби жиддий қизиқиш билдираётгани ва ҳамюртимизга таклиф юборгани ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, Шомуродов ўтган мавсум барча турнирларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt’даги нархи 5 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг