“Рома” Элдор Шомуродов билан шартномани узайтиради - Николо Скира
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
Римнинг “Рома” клуби Элдор Шомуродов билан шартномани 2027-йилга қадар узайтиради. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.
Манбага кўра, “бўрилар” ҳамюртимизни ўтган қишки трансферлар вақтида сотиб юбормоқчи бўлишганди, бироқ бош Клаудио Раньери Шомуродовни жамоада сақлаб қолишга қарор қилганди.
Маълумот учун, Элдор Шомуродов жорий мавсум барча турнирларда 32 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг “Рома” билан тузган амалдаги шартномаси 2026-йилнинг ёзига қадар амал қилади.