«Рома» Дибала билан шартномани узайтирмоқчи
Римликлар 31 ёшли футболчини фаолиятининг охиригача улар сафида ўйнашини истайди.
ФОТО: Getty images
"Рома" жамоаси ҳужумчи Пауло Дибалага янги битим таклиф этади. Бу ҳақда RomaPress хабар берди.
Аргентиналик футболчининг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида тугайди ва римликлар уни ўзида сақлаб қолмоқчи.
Римликлар 31 ёшли футболчини фаолиятининг охиригача улар сафида ўйнашини истайди.
Эсдатиб ўтамиз, Дибала "Рома"га 2022 йилда келиб қўшилган.У жамоа сафида 116 ўйинда майдонга тушиб, 42 та гол урган.
Футболчига ёзда “Челси” ва “Ливерпуль” жамоалари ҳам қизиқиш билдирганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист