locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Родригонинг агенти Англияга учиб келди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Родригонинг агенти Англияга учиб келди
Фото: Getty Images

“Реал” ҳужумчиси Родригонинг агенти Пини Заҳави Англияга етиб келди. Бу ҳақда Caughtoffside нашри хабар берди.

Манбага кўра, бразилиялик футболчининг агенти “Арсенал” ва “Ливерпуль” раҳбарлари билан учрашув ўтказишни режалаштирган. Ушбу учрашув вақтида футболчининг эҳтимолий трансфери муҳокама қилинади.

Испания чемпионатининг янги мавсумидаги илк ўйинда 24 ёшли футболчи захирада қолдирилди. Ушбу ҳолат ортидан футболчининг кетиши ҳақидаги миш-мишларни ортишига сабаб бўлди.

Родриго ўтган мавсум “Реал” сафида жами 54 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 14 та гол ва 11 та голли узатма ёздириб қўйган. Унинг клуб билан шартномаси 2028 йил ёзига қадар амал қилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг