locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Родригодан тортиб, Жоао Педрогача. Бразилия терма жамоасининг қайдномасига киритилмаган футболчилар

Карло Анчелотти ЖЧ-2026 учун якуний қайдномани эълон қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Родригодан тортиб, Жоао Педрогача. Бразилия терма жамоасининг қайдномасига киритилмаган футболчилар
ФОТО: Getty images

Бразилия миллий терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти ЖЧ-2026 учун якуний қайдномани эълон қилди. Бу рўйхатдан кўплаб иқтидорли ўйинчилар киритилмади. Қуйида айнан шу футболчилар ҳақида сўз боради.

Вандерсон

"Монако" учун Франция чемпионатидаги мавсум омадсиз кечди — жамоа еврокубокларга йўлланма ололмади. Бу эса Вандерсоннинг мундиалга бориш имкониятларига таъсир қилди. У Бразилия термаси сафида 7 та ўйин ўтказган, аммо Анчелотти қўл остида майдонга тушмаган.

Эдер Милитао

Эдер Милитао апрель ойида "Реал" сафида ҳаракат қилар экан, жиддий жароҳат олди ва жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади. У терма жамоада 38 та ўйин ўтказган бўлиб, марказий ҳимояда асосий фигура бўлиши кутилганди.

Тиаго Силва

Тиаго Силва "Челси"да ўзининг иккинчи ёшлигини намоён этди. Кейинчалик "Порту"да ҳам муваффақиятли ўйнаб, чемпионликка ҳисса қўшди. Аммо бу Анчелоттини ишонтириш учун етарли бўлмади — у фақат кенгайтирилган рўйхатда қолди.

Алекс Теллес

Алекс Теллес "Манчестер Юнайтед"га катта умидлар билан ўтган, аммо кутилган натижани кўрсата олмаган. Ҳозирда "Ботафого" сафида ўйнамоқда. Лекин терма жамоага чақирилиши амалга ошмади.

Андрей Сантос

Андрей Сантос "Челси2да кутилган даражада ўйин кўрсата олмади. Унга "Вест Хэм" қизиқиш билдирган, аммо трансфер амалга ошмасдан қолди. Ҳозирда 22 ёшда бўлган ярим ҳимоячи ҳали ривожланиш имконига эга. Эҳтимол келаси мундиалда қатнашиши мумкин.

Эдерсон

Эдерсон "Аталанта"да жамоасининг асосий фигураси ҳисобланади. У терма жамоада учта ўйин ўтказган, аммо тажрибали Каземиро ва Лукас Пакета билан рақобатда ортда қолди.

Родриго

Родриго март ойида олган оғир жароҳати сабаб мундиалда иштирок эта олмайди. "Реал" вингери муҳим голлар урган футболчи сифатида жамоага катта ёрдам бериши мумкин эди.

Эстевао

Эстевао дунёдаги энг иқтидорли ёш футболчилардан бири ҳисобланади. "Челси"да яхши ўйин кўрсатганига қарамай, жароҳат туфайли мундиални ўтказиб юборади.

Савио

Савио "Манчестер Сити"да катта рақобатга дуч келмоқда. Омар Мармуш, Райан Шерки ва Жереми Доку каби футболчилар унинг имкониятларини чеклаб қўйган. Эҳтимол, Анчелотти шу сабаб уни якуний рўйхатга киритмади.

Жоао Педро

Жоао Педронинг таркибдан жой олмагани катта сюрприз бўлди. У "Челси" сафида муваффақиятли дебют мавсумини ўтказиб, АПЛда 34 ўйинда 15 гол урди. Шунга қарамай, у мундиалга олиб кетилмади. Шунингдек, Ришарлисон ва Габриэл Жезус ҳам жаҳон чемпионатини телевизор орқали кузатади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг