Родриго «Ливерпул»га ўтишга розилик берди
“Ливерпуль” клуби “Реал” тўп сураётган бразилиялик ҳужумчи Родриго Гоэс билан шахсий шартнома шартларини муҳокама қилиш мақсадида музокаралар олиб борди.
ЕSPN хабарига кўра, 24 ёшли футболчи мерсисайдликларнинг таклифини қабул қилган.
Ўз навбатида “қироллик клуби” ҳужумчини сотишга қарши эмас. Сабаби — Родриго клуб бош мураббийи Хаби Алонсонинг янги мавсум режаларига киритилмаган. Шу сабабли мадридликлар уни 90 миллион евро атрофидаги нархда қўйиб юборишга тайёр.
Маълумот учун, ўтган мавсум Родриго “Реал” сафида жами 54 учрашувда иштирок этиб, 14 та гол ҳамда 11 та голли узатма муаллифига айланган. Унинг клуб билан шартномаси 2028 йилнинг ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали бразилиялик футболчининг қийматини 90 миллион еврога баҳоламоқда.