Родри «Реал» билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди
«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри Мадриднинг «Реал» клуби билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда журналист Маттео Моретто X ижтимоий тармоғида хабар берди.
Манбага кўра, 2026 йилги жаҳон чемпиони ҳозирда «Реал» ва «Манчестер Сити» клублари ўртасида трансфер бўйича келишувга эришилишини кутмоқда.
Аввалроқ ОАВ Родри «Манчестер Сити» раҳбариятига фаолиятини «Қироллик клуби»да давом эттириш истагини билдиргани ҳақида хабар тарқатган эди.
Ўтган мавсумда испаниялик ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 33 та учрашувда иштирок этиб, 2 та гол урди.
Родрининг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.