Родри «Манчестер Сити»нинг янги таклифини рад этди — Скира
Родри ва «Реал» ўртасида 2030 йилгача мўлжалланган шартнома бўйича принципиал келишувга эришилди.
ФОТО: Getty images
«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри клубнинг шартномани узайтириш бўйича таклифини рад этди ва Мадриднинг «Реал» клуби билан шахсий шартлар бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда журналист Николо Скира X ижтимоий тармоғида маълум қилди.
«Родри ва «Реал» ўртасида 2030 йилгача мўлжалланган шартнома бўйича принципиал келишувга эришилди. Энди Мадрид клуби уни «Манчестер Сити»дан сотиб олиш учун расмий музокараларни бошлашга тайёр.
«Манчестер Сити» эса футболчини жамоада сақлаб қолишни истаган ва унга янги шартнома таклиф қилган, аммо Родри бу таклифни рад этган», — деб ёзди Скира.
30 ёшли испаниялик ярим ҳимоячи 2025/26 йилги Англия Премьер-лигаси мавсумида 21 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист