Родри «Манчестер Сити»ни тарк этиб, «Реал»га ўтишни истамоқда
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси ва Испания терма жамоаси сардори Родри клубини алмаштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда журналист Рамон Альварес ўзининг YouTube каналида маълум қилди.
Манбага кўра, 30 ёшли футболчи инглиз клуби таклиф қилаётган янги шартномани имзолаш ниятида эмас. Унинг амалдаги битими 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Хабар қилинишича, Родри фаолиятини Испанияда давом эттиришни ва Мадриднинг "Реал" клубига ўтишни хоҳламоқда.
Аввалроқ оммавий ахборот воситалари "Реал"нинг янги бош мураббийи Жозе Моуринью испаниялик ярим ҳимоячини жамоага олиб келишни истаётгани ҳақида ёзган эди.
Родри 2019 йилдан буён "Манчестер Сити" сафида ҳаракат қилиб келмоқда. Шу вақт давомида у барча мусобақаларда 298 та ўйинда иштирок этиб, 28 та гол урди ва 32 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, Родри аввалроқ ўз келажаги борасидаги қарорни 2026 йилги жаҳон чемпионатидан кейин қабул қилишини маълум қилган эди. Испания чемпионликни қўлга киритган турнирда у саккизта учрашувнинг барчасида майдонга тушиб, мусобақанинг энг яхши футболчиси сифатида "Олтин тўп" мукофотини қўлга киритди.