locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роберт Левандовски профессионал фаолиятидаги 700-голини урди

Терма жамоа сафида 86 маротаба гол урган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Роберт Левандовски профессионал фаолиятидаги 700-голини урди
ФОТО: Getty images

“Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовски Ла Лиганинг 7-туридан ўрин олган “Реал Сосьедад”га қарши ўйинда каталонияликларнинг иккинчи голини урди.

Натижада польшалик футболчи учун профессионал фаолиятидаги 700-гол бўлди.

Футболчи фаолияти давомида “Лех”, Дортмунднинг “Боруссия”си, “Бавария” ва бошқа жамоалар сафида тўп сурган. Жами клуб даражасида шу вақтга қадар Роберт 830 та ўйин ўтказиб, 614 та гол урган ва 155 та голли узатма амалга оширган.

Польша терма жамоаси сафида эса ҳужумчи 160 та ўйинда майдонга тушиб, 86 та гол ва 36 та самарали узатма қайд этган.

Каталонияликлар сафида Левандовски 2022-йилдан бери тўп сурмоқда. Клуб таркибида 154 та ўйинда 105 та гол урган ва 20 та голли узатма берган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг