Роберт Левандовски: Ламин Ямал “Олтин тўп”ни ютиши мумкин
«Барселона» клуби ва Полша терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски жамоадоши Ламин Ямалнинг келажаги ҳақида фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, ёш ҳужумкор футболчи келажакда “Олтин тўп” соҳибига айланиши мумкин.
2024/2025 йилги мавсумда Ямал барча мусобақаларда жами 55та ўйинда майдонга тушиб, 18та гол ва 25та голли узатма муаллифи бўлди.
“Албатта, унда бундай имконият бор. Лекин ҳаммаси жорий йилда ‘Олтин тўп’ни топшириш тартибига боғлиқ. Бу қоидалар доим ўзгариб туради”, — деди Левандовски испан нашри Mundo Deportivoга берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, якунланган мавсумда «Барселона» Ла Лигада чемпионликни қўлга киритди. Чемпионлар лигасида эса жамоа ярим финалгача етди ва у ерда «Интер»га мағлуб бўлди.