locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роберт Левандовски Чемпионлар Лигасида ҳали ҳеч ким қила олмаган ишни қилди

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Роберт Левандовски Чемпионлар Лигасида ҳали ҳеч ким қила олмаган ишни қилди
ФОТО: Getty Images

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски УЕФА Чемпионлар Лигаси чорак финалининг дастлабки ўйинида “Боруссия Д” дарвозасига икки та тўп киритди.

Бу орқали 36 ёшли полшалик футболчи еврокупокларнинг асосий турнирида ҳеч ким ериша олмаган ўзига хос рекорд ўрнатди. Бу ҳақда Opta Sport хабар бермоқда.

Манбага кўра, Левандовски Чемпионлар Лигаси тарихида уч хил жамоа: “Боруссия Д”, “Бавария” ва “Бавария” сафида бир мавсумда 10 дан ортиқ гол урган биринчи футболчига айланди.

Маълумот учун, Левандовски Чемпионлар Лигасида жами 105 та гол урган. У турнир тарихида Криштиану Роналду (140) ва Лионель Мессидан (129) кейинги энг яхши тўпурар ҳисобланади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг