Роберт Левандовски «Барселона»дан кетиши ва Мессига қарши ўйнаши мумкин
Полша терма жамоаси ва «Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски клубни тарк этиб, АҚШга йўл олиши мумкин. 36 ёшли футболчи учун Америка МЛС лигасида фаолиятини давом эттириш имконияти пайдо бўлган.
Испаниянинг Todofichajes хабар беришича, Левандовскига «Лос-Анджелес Гэлакси» клуби жиддий қизиқиш билдирган. Каталония клуби билан тузилган шартнома 2026 йилнинг ўрталаригача амал қилади. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, 36 ёшли тўпурарнинг трансфер баҳоси 15 миллион еврога тенг.
Жорий мавсумда Роберт Левандовски Ла Лига доирасида «Барселона» таркибида 30 та ўйин ўтказиб, 25 та гол урди (улардан 3 таси пенальтидан) ва 2 та голли узатма амалга оширди. Левандовски 2022 йилдан буён «Барселона» шарафини ҳимоя қилмоқда.