locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Решфордни ирқий жиҳатдан камситган мухлис 4 минг евро жаримага тортилиши мумкин

Ушбу ҳолат Ла Лиганинг 6-турида содир бўлган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Решфордни ирқий жиҳатдан камситган мухлис 4 минг евро жаримага тортилиши мумкин
ФОТО: Getty Images

Испаниянинг зўравонлик, ирқчилик ва тоқатсизликка қарши кураш бўйича давлат комиссияси «Барселона» ҳужумчиси Маркус Решфордни ирқий асосда ҳақорат қилган мухлиска 4 минг евро миқдорида жарима солиши мумкин. Бу ҳақда Cadena Ser нашри хабар берди.

Маълум қилинишига, ушбу ҳолат Ла Лига 6-туридан ўрин олган «Барселона» ва «Овьедо» (1:3) учрашуви вақтида содир бўлган.

Решфорд ўтган ёзда «Манчестер Юнайтед»дан «Барселона»га ижара асосида ўтган эди. Англиялик футболчи жорий мавсумда барча мусобақаларда 13 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 7 та голли узатма берди. Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 40 миллион еврога тенг.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг