locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Решфорд қишда «Барселона»ни тарк этмайди — Романо

28 ёшли футболчи жорий мавсумда каталонияликлар сафида ижарада тўп сурмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Машҳур инсайдер Фабрицио Романо «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Решфорд ҳақида тарқалган янги миш-мишларга муносабат билдирди.

Маълумки, 28 ёшли футболчи жорий мавсумда «Барселона» сафида ижарада ўйнамоқда ва унинг каталон клубини тарк этиши ҳақидаги хабарлар кўпаймоқда.

«“Барса” ҳозирча ҳеч қандай қарор қабул қилмайди, улар шошилмайди. Бу декабр ёки январ мавзуси эмас. Мавсум охирига бориб, клуб Решфорд борасида техник ва молиявий нуқтаи назардан қандай йўл тутишини ҳал қилади.

“Барселона” Решфорддан ҳам, Ҳанси Фликдан ҳам жуда мамнун, кайфият аъло даражада. Ҳозирча ҳеч нарса ҳал қилингани йўқ, клуб на Решфордга, на “Юнайтед”га бирор хабар берган», — деди Романо ўзининг YouTube-каналида.

Решфорд жорий мавсумда барча турнирлар доирасида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 9 та голли узатма қайд этди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг