Рэшфорд “Барселона”га ўтиш учун маошини камайтиришга тайёр - Sport.es
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
“Манчестер Юнайтед” вингери Маркус Рэшфорд “Барселона”га ўтиш учун маошини камайтиришга тайёр. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, 27 ёшли футболчи “Барса”да рўйхатдан ўтишни осонлаштириш мақсадида шундай қарорга келган.
Аввалроқ, манкунианликлар Рэшфордни 45 миллион евроға қўйиб юборишга тайёрлиги ҳақида хабар берилганди. Англиялик футболчи ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини “Астон Вилла”да ижарада ўтказди.
Маълумот учун, Рэшфорд ўтган мавсум АПЛда жами 26 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 50 миллион евроға баҳоланмоқда.