locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рэшфорд: «Барселона»да қолишни хоҳлайман»

28 ёшли ҳужумчи келажаги ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Рэшфорд: «Барселона»да қолишни хоҳлайман»
ФОТО: Getty Images

«Барселона» сафида ижара асосида тўп сураётган инглиз ҳужумчиси Маркус Рэшфорд ўзининг келажакдаги режаларига тўхталиб ўтди. 28 ёшли футболчи каталонияликлар сафида 2025/2026 йилги мавсум якунигача «Манчестер Юнайтед»дан ижара асосида ҳаракат қилмоқда.

«Албатта, мен «Барселона»да қолишни хоҳлайман. Бу — якуний мақсад, бироқ мени тинимсиз ишлашга ва бор кучимни сарфлашга ундаётган ягона омил эмас. Асосий мақсад — ғалаба қозониш. «Барселона» жуда катта ва буюк клуб бўлиб, у совринлар ютуш учун яратилган», — дея Рэшфорднинг сўзларини келтиради Sport.es.

Маълумот учун, Маркус Рэшфорд 2025 йил июл ойидан буён «Барселона» сафида ижара асосида тўп сурмоқда. Жорий вақтга қадар барча мусобақаларда 24 та учрашувда майдонга тушган ҳужумчи «кўк-анорранглилар» сафида 7 та гол ва 11 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг