«Реал»нинг испан ўзаги жамоа юлдузларини мақтаётган Арбелоадан норози — El Mundo
Мадриднинг “Реал” клуби футболчиларининг бир қисми бош мураббий Альваро Арбелоанинг ёндошувидан норози, уларнинг фикрича, у ёшлар академияси ўйинчилари ва жамоанинг испан ўзагига эътиборсизлик қилиб, “қаймоқранглилар”нинг таниқли юлдузларини ҳаддан ташқари фаол мақтайди. Бу ҳақда El Mundo хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, “Реал”нинг ушбу футболчилари қаторига Даниэль Карвахал, Раул Асенсио, Даниэль Себальос, Дин Ҳейсен, Альваро Каррерас, Фран Гарсия ва Гонсало Гарсия Торрес киради. Уларнинг баъзилари “қаймоқранглилар” кийиниш хонасида асосий роль ўйнаган, бироқ Начо, Хоселу ва Лукас Васкес кетганидан кейин сўнгги икки йил ичида ўз мавқеини йўқотди.
Ўйинчиларнинг таъкидлашича, Арбелоа “Реал”нинг юлдуз футболчиларига ижобий муносабатда бўлишига қарамай, бир неча кунда четлатилган Асенсио масаласида қатъий туриб олган. Шuningdek, мураббийнинг Себальос билан ҳам зиддияти келиб чиққан. Таъкидланишича, Арбелоа Каррерасни “ёмон хулқи” туфайли бир неча бор асосий таркибдан четлатган.