locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал»га Гвардиолнинг хизматлари таклиф қилинди

Аммо “қаймоқранглилар” ва “шаҳарликлар” ўртасида трансфер бўйича расмий музокаралар олиб борилмаяпти.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Реал»га Гвардиолнинг хизматлари таклиф қилинди
ФОТО: Getty images

“Реал Мадрид”га “Манчестер Сити” ҳимоячиси Йошко Гвардиол номзоди таклиф қилинди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, айни пайтда “қаймоқранглилар” ва “шаҳарликлар” ўртасида трансфер бўйича расмий музокаралар олиб борилмаяпти.

Бироқ футболчининг агентлари унинг Мадрид клубига ўтиши эҳтимолини ўрганмоқда. “Реал” эса ҳимоя чизиғини кучайтиришни устувор вазифалардан бири сифатида кўрмоқда.

Шунингдек, мадридликларга “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси ва сардори Бернарду Силва номзоди ҳам таклиф этилган. Португалиялик футболчи ёзда эркин агент сифатида жамоани тарк этиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, Бернарду Силва фаолиятини “Барселона”да давом эттириш вариантини рад этган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг