locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Реал” юлдузи энди жамоада ўйнашни истамаяпти – ўрнидан норози

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Реал” юлдузи энди жамоада ўйнашни истамаяпти – у жамоадошларига ҳавас қиляпти
Расм: gettyimages.com

Испаниянинг Marca нашри хабар беришича, “Реал Мадрид” вингери Родриго жамоани тарк этмоқчи. Манбаларга кўра, 24 ёшли бразилиялик футболчи Килиан Мбаппе ва Жуд Беллингем соясида қолиб кетаётганидан норози. Бу ҳолат ҳатто унинг ватандоши Винисиус Жуниор билан муносабатларига салбий таъсир кўрсатган.

Маълумотларга қараганда, клуб ҳам уни сотишга қарши эмас, чунки раҳбарият Родриго билан боғлиқ доимий муаммолардан чарчаган.

2024/25 йилги мавсумда Родриго “Реал” сафида 50 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол ва 10 та голли пас муаллифи бўлган. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 100 миллион еврога баҳолаган.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг