locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Реал\" Витиньяни сотиб олмоқчи

Футболчининг трансфер баҳоси 100 млн еврони ташкил этади
"Реал" Витиньяни сотиб олмоқчи
Фото: Getty Images

“ПСЖ” ярим ҳимоячиси Витинья фаолиятини “Реал”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Confidencial нашри хабар берди.

Манбага кўра, “қироллик” клуби Модричга ўринбосар изламоқда. Витинья вариантига тўхталган. “Реал” Витинья бўйича музокараларни клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан кейин бошлайди.

25 ёшли футболчининг трансфер қиймати 100 млн еврони ташкил этади. Шунга қарамай, “Реал” ушбу трансферни амалга оширишга тайёр.

Витинья якунига етган мавсум парижликлар сафида барча мусобақаларда 52 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 3 та ассист амалга оширди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг