«Реал» Витинья учун «ПСЖ»га 90 миллион евро тўлашга тайёр
Мадриднинг «Реал» клубида «ПСЖ» яримҳимоячиси Витиньянинг шартномасида 90 млн евро миқдоридаги товон пули банди мавжуд ёки йўқлиги борасида аниқ маълумот йўқ. Бироқ агар ушбу банд ҳақиқатдан ҳам мавжуд бўлса, «қаймоқранглилар» президенти Флорентино Перес уни фаоллаштиришга тайёр. Бу ҳақда Defensa Central нашри хабар бермоқда.
Аввалроқ португалиялик футболчини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан сўнг 90 млн евро эвазига сотиб олиш мумкинлиги ҳақида ёзган эди.
Манбага кўра, Витиньянинг шартномасида айнан шу товон пули бандининг мавжудлиги муҳим аҳамиятга эга. Акс ҳолда, «ПСЖ» клублар ўртасидаги таранг муносабатлар сабаб футболчини «Реал»га сотишга рози бўлмайди.
Жорий мавсумда Витинья барча мусобақаларда 23 та учрашувда майдонга тушиб, бешта гол ва саккизта голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталига кўра, ярим ҳимоячининг бозор қиймати 110 млн еврони ташкил этади.