locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» Винисиуснинг келажагига ойдинлик киритди

Мадрид клуби бразилиялик вингер билан шартномани узайтирмоқчи.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Реал» Винисиуснинг келажагига ойдинлик киритди
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниор билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Cadena SER нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, «Реал» ўз режаларини ўзгартиришни ўйлаётгани йўқ ва ҳали ҳам Винисиус билан янги битим борасида ижобий кайфиятда. Клуб мураббий ва футболчи ўртасидаги алоқа ҳозирча унчалик яхши эмаслигини тан олган, бироқ бу ҳолат «қироллик клуби»ни тўхтатмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Винисиус «Реал»ни тарк этиш вариантини кўриб чиқаётгани ва агентига янги жамоа топиш топшириғини бергани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маълумот учун, Винисиус жорий мавсум барча турнирларда 13 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 150 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг