«Реал» Винисиус ва Родриго билан хайрлашиши мумкин
Мадриднинг «Реал» клуби таркибни янгилаш бўйича жиддий ишлар қилишни режалаштирмоқда. Ушбу қайта қуриш доирасида жамоа икки бразилиялик юлдуз — Винисиус Жуниор ва Родриго билан хайрлашиши мумкин.
Fichajes нашрининг хабарига кўра, «Реал» раҳбарияти футболчиларнинг ўйиндаги беқарорлигидан хавотирда ва уларнинг трансфери устида ишлашни амалий вариант сифатида кўриб чиқмоқда.
Мадридликлар икки ҳужумчини сотиш орқали қарийб 350 миллион евро даромад олишлари мумкин деб ҳисобламоқда. Ушбу маблағлар янги футболчиларни харид қилиш учун йўналтирилади.
Маълумот учун, «Реал» айни дамда Ла Лига турнир жадвалида 24 очко билан пешқадамлик қилмоқда. «Қироллик клуби»ни олдинда икки муҳим ўйин — «Ювентус» ва «Барселона»га қарши баҳслар кутиб турибди.