locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» Винисиус бўйича 150 млн евродан юқори таклифларни кўриб чиқиши мумкин

Винисиуснинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар амал қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Реал» Винисиус бўйича 150 млн евродан юқори таклифларни кўриб чиқиши мумкин
ФОТО: Getty images

«Реал» клуби қанот ҳужумчиси Винисиус Жуниор учун камида 150 миллион евролик таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда инсайдер Хосе Феликс Диас хабар берди.

Манбага кўра, агар бразилиялик 24 ёшли футболчи клуб билан янги шартнома имзоламаса, «қаймоқранглилар» уни сотиш вариантини ҳам кўриб чиқиши мумкин.

Аввалроқ Винисиуснинг вазиятини Лондоннинг «Арсенал» клуби диққат билан кузатаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Винисиус 2018 йилнинг ёзидан буён «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Шу вақт ичида у барча мусобақаларда 375 та учрашувда майдонга тушиб, 128 та гол урди ва 100 та голли узатма амалга оширди.

Винисиуснинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар амал қилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг