locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» Вальвердени ёзда сотиб юбориши мумкин

Transfermarkt портали маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 120 миллион еврога тенг.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Реал» Вальвердени ёзда сотиб юбориши мумкин
ФОТО: Getty images

«Реал» жамоаси ярим ҳимоячиси Федерико Вальверденинг жамоадоши Орельен Тчуамени билан жанжалидан кейин клубни тарк этиши мумкинлигини кузатмоқда.

AS нашри хабарига кўра, 27 ёшли футболчининг эҳтимолий трансфери 100–120 миллион еврога баҳоланмоқда.

Манбага кўра, Вальвердега асосий қизиқиш билдираётган клублардан бири — «Манчестер Сити». Англия чемпионлари уругвайлик футболчини 2025 йил ёзидан бери кузатиб келмоқда.

Шу билан бирга, Вальверденинг ўзи «Қироллик клуби»ни тарк этишни истамаётgani таъкидланмоқда.

Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 48 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ва 13 та голли узатма муаллифи бўлди.

Футболчининг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 120 миллион еврога тенг.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг