locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» ва Бразилия терма жамоасининг собиқ ўйинчиси жамоанинг энг яхши футболчисини айтди — ва бу Винисиус эмас

Футбол
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
«Реал» ва Бразилия терма жамоасининг собиқ ўйинчиси жамоанинг энг яхши футболчисини айтди — ва бу Винисиус эмас
Расм: gettyimages.com Неймар

Мадриднинг «Реал» клуби ҳамда Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Жулио Баптиста миллий жамоа юлдузи Неймар ҳақида фикр билдирди. Унинг сўзларини Goal.com нашри келтирмоқда.

«Неймар ҳали ҳам Бразилия терма жамоасининг энг яхши футболчиси ҳисобланади. У жаҳон чемпионатигача асосий таркибда ўз ўрнини топиши керак. Умид қиламанки, у ҳали ҳам юртимиз учун буюк иш қила олади», — деди Баптиста.

Ҳозирда 33 ёшли ҳужумчи Бразилиянинг «Сантос» жамоасида тўп суради. Унинг клуб билан шартномаси жорий йил июн ойи охиригача амал қилади. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 15 миллион еврога тенг.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг