locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» ва «Бавария» 19 ёшли яримҳимоячи учун курашмоқда

Шунингдек, футболчига «Ньюкасл» ва «Боруссия Д» ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Реал» ва «Бавария» 19 ёшли яримҳимоячи учун курашмоқда
ФОТО: Getty Images

«Реал Мадрид», «Бавария» ва Дортмунднинг «Боруссия» клублари «АЗ Алкмаар»нинг 19 ёшли иқтидорли яримҳимоячиси Кес Смитга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Daily Mail’нинг ёзишича, «Ньюкасл» ҳам нидерландиялик футболчи учун Европа грандлари билан курашишга тайёр.

Манбага кўра, Смит 2026 йилда клубини тарк этиши мумкин. «АЗ Алкмаар» трансфер учун 20 миллион фунт стерлинг (22,6 млн евро) миқдорида маблағ талаб қилмоқда.

Шунингдек, футболчи доимий ўйин амалиётига эга бўлиш учун обрўлироқ клубга эмас, айнан «Ньюкасл»га ўтишни танлаши эҳтимолдан холи эмас.

Жорий мавсумда Смит барча мусобақалар доирасида 19 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатма берди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 10 миллион еврога баҳоламоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг