«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе ижтимоий тармоқларда уни диктатор қиёфасида тасвирлайдиган мемларга қандай муносабатда эканини айтди
«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе ижтимоий тармоқларда уни диктатор қиёфасида тасвирлайдиган мемларга қандай муносабатда эканини айтди.
«Қайсидир маънода бу кулгили, чунки айрим одамлар учун бу шунчаки зарарсиз ҳазил эканини тушунаман. Аммо бунинг унчалик кулгили бўлмаган томони ҳам бор. Чунки тарихда бундай одамлар қанчалик кўп фожиаларга сабаб бўлганини яхши биламиз.
Сени одамларни ўлдирган ёки миллионлаб инсонларни бахтсиз қилган шахслар билан қиёслашса... Менимча, мен ҳеч қачон бунга ўхшаш иш қилмаганман. Шунинг учун бу масалага муносабатим бир хил эмас.
Бир томондан, бунинг барчаси жиддий қабул қилинмаслигини ва одамлар бундай қиёсларда унчалик чуқур маъно изламаслигини тушунаман. Аммо баъзан бу сиёсий ва инсоний онг етишмаслигини ҳам кўрсатади», — дея Мбаппенинг сўзларини L'Equipe келтирди.
Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда Мбаппе клубда ҳаддан ташқари катта таъсирга эга ва турли қарорларни қабул қилиш имконияти бор, деган ҳазиллар асосида уни диктатор образида тасвирлайдиган мемлар тарқалмоқда.