locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» Упамеканога жиддий қизиқиш билдирмоқда

Бироқ томонлар ўртасида ҳали музокаралар бошлангани йўқ.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Реал» Упамеканога жиддий қизиқиш билдирмоқда
ФОТО: Getty Images

«Бавария» ҳимоячиси Деотшанкиул Упамекано Мадриднинг «Реал» клуби эътибор марказига тушди. Бу ҳақда журналист Флориан Плоттенберг хабар бермоқда.

Манбага кўра, ҳозирча «Реал» франциялик футболчи билан музокара олиб бормаяпти, аммо агар Упамекано «Бавария» билан янги шартнома бўйича келиша олмаса, Мадрид клуб ҳаракатни бошлашга тайёр.

Ҳозирда футболчининг вакиллари «Бавария» билан музокаралар олиб бормоқда. Янги шартнома 2030 ёки 2031 йилга қадар мўлжалланган бўлиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Упамекано 2021 йилнинг ёзида «Лейпциг»дан «Бавария»га 60 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди. Жорий мавсумда у барча турнирларда 14 та ўйинда майдонга тушди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 60 миллион евродан баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг