«Реал» Упамекано, Конате ва Гехи билан шартнома имзоламоқчи эмас — манба
Ушбу футболчиларнинг клублари билан тузган амалдаги шартномалари жорий мавсум охирида якунига етади.
ФОТО: Getty Images
Мадриднинг «Реал» клуби келаси ёзда шартномаси якунига етадиган марказий ҳимоячилар бозорини диққат билан кузатиб бормоқда.
Шу муносабат билан «қаймоқранглилар» аввалроқ «Бавария» футболчиси Деотшанкиул Упамекано, «Ливерпуль» ҳимоячиси Ибраима Конате ҳамда «Кристал Пэлас» вакили Марк Гехига қизиқиш билдирган эди.
Бироқ ESPN хабарига кўра, Конате ва Упамеканонинг «Қироллик клуби»га ўтиши «деярли истисно қилинган». Шунингдек, «Реал» раҳбарияти Марк Гехи билан ҳам шартнома имзолашни режалаштирмаётгани таъкидланмоқда.
Манбада қайд этилишича, «қаймоқранглилар» 33 яшар ҳимоячи Давид Алаба билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти. Шу билан бирга, клуб Антонио Рюдигер билан ҳамкорликни давом эттиришга тайёр.
Насрулло Каримов
Журналист