«Реал» Уортон учун 60 млн евро сарфламоқчи
Унинг “Кристал Пэлас” билан шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади.
ФОТО: Getty images
“Кристал Пэлас” клуби ярим ҳимоячиси Адам Уортон фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар берди.
Манбага кўра, англиялик футболчи “Реал” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. 21 ёшли хавбек Тони Кроссга ўринбосар сифатида қаралмоқда.
“Қироллик клуби” футболчи учун тахминан 60 миллион евро тўлашга тайёр. Ҳозирча “Кристал Пэлас” футболчи бўйича аниқ позициясини билдирмаган. Аммо яхши таклиф тушса, уни сотиб юборишга қарши эмас.
Жорий мавсумда Уортон барча мусобақалар доирасида жами 13 та ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатма муаллифига айланган. Унинг “Кристал Пэлас” билан шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 60 миллион еврога баҳоламоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист