locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» Тео Эрнандесни Ферлан Мендига ўринбосар сифатида кўриб чиқмоқда

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Реал» Тео Эрнандесни Ферлан Мендига ўринбосар сифатида кўриб чиқмоқда
Расм: gettyimages.com Тео Эрнандес

Мадриднинг «Реал» жамоаси Ферлан Мендининг ўрнини босиши мумкин бўлган асосий номзодни аниқлади. AS нашрининг хабар беришича, клуб «Милан» ҳимоячиси Тео Эрнандесни сотиб олишга жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Франциялик футболчи «қирмоқлар» мураббийлар штаби қўядиган барча талабларга жавоб беради: у тажрибали, универсал ва испан футболига яхши таниш. Қолаверса, Эрнандес Мадриднинг «Атлетико» академияси тарбияланувчиси бўлиб, 2017–2019 йиллар оралиғида «Реал» сафида тўп сурган.

Жорий мавсумда Тео барча мусобақалар доирасида «Милан» учун 46 ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 6 та голли узатма амалга оширди. Унинг италиялик клуб билан шартномаси 2026 йил ёзигача амал қилади. Манбага кўра, бу ҳолат «Реал»га трансфер бўйича мақбул келишувга эришиш имконини беради. Transfermarkt сайти маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг