locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» таркибни янгилаш учун бир қатор футболчилар билан хайрлашиши мумкин

Бу ҳақда AS нашри хабар берди.
«Реал» таркибни янгилаш учун бир қатор футболчилар билан хайрлашиши мумкин
ФОТО: Getty images

«Реал» клуби ёзги трансфер ойнасида янги футболчилар учун жой бўшатиш мақсадида таркибда жиддий ўзгаришлар қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.

Манбага кўра, бир нечта футболчининг келажаги ҳозирча ноаниқлигича қолмоқда.

Улар қаторида ҳимоячилар Рауль Асенсио ва Фран Гарсия, ярим ҳимоячилар Эдуарду Камавинга, Орельен Тчуамени ҳамда Франко Мастантуоно, шунингдек ҳужумчилар Браим Диас ва Гонсало Гарсия бор.

Қайд этилишича, «Реал» бу ёзда клубга қайтган бош мураббий Жозе Моуринью бошчилигида жамоани янгилашни мақсад қилган.

Португалиялик мутахассис таркибни кучайтириш бўйича устувор йўналишларни аллақачон белгилаб берган.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг