locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Реал\" собиқ футболчисини сотиб олмоқчи

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Реал" собиқ футболчисини сотиб олмоқчи
Фото: Getty Images

“Милан”нинг 27 ёшли чап қанот ҳимоячиси Тео Эрнандес яна “Реал”га ўтиши мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.

Манбага кўра, Мадрид клуби франциялик ҳимоячи хизматига қизиқиш билдирмоқда. Эрнандес Испания чемпионатига осон мослашиб кетадиган тажрибали футболчи. Қолаверса, унинг “Милан” билан шартномаси 2026 йилнинг ёзида тугайди,

Маълумот учун, Тео Эрнандес “Атлетико Мадрид” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. 2017 йилдан 2019 йилгача у “Реал Мадрид” сафида ўйнаган.

Жорий мавсумда Эрнандес барча турнирларда 46 та учрашувда иштирок этиб, 5 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt” порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил қилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг