locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» саккиз нафар футболчисини сотишга тайёрламоқда

Мадрид клубини бир қанча ўйинчилар тарк этиши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Реал» саккиз нафар футболчисини сотишга тайёрламоқда
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби ёзги трансферлар ойнасида саккиз футболчини сотишга тайёрланмоқда. Defensa Central нашрининг хабарига кўра, бу футболчилар ўзидан кутилган даражада ўйин кўрсатмаётган, ёки асосий таркиб аъзоси бўлмаган ва трансфер эвазига жамоага катта маблағ келтириши мумкин бўлган футболчилар ҳисобланади.

Трансфер рўйхатининг бошида вингер Гонсало Гарсия ва ҳужумчи Родриго киритилган. Шунингдек, дарвозабон Андрей Лунин, ҳимоячилар Ферлан Менди ва Фран Гарсия, улар Альваро Каррерас соясида қолаяпгани боис, сотиш имконияти кўриб чиқилмоқда. Рўйхатга ярим ҳимоячилар Даниэл Себальос, Браим Диас ва Эдуарду Камавинга ҳам киритилган.

Ушбу футболчиларни сотиш клубга сезиларли трансфер суммасини олиб келиши ва маош бюджетига сезиларли даражада енгиллик киритиш кутилмоқда.

16 турдан сўнг Испания чемпионатида «Реал» 36 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. 17 учрашувдан сўнг 43 очко жамғарган «Барселона» эса пешқадамлик қилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг