«Реал» Рюдигер билан келишувга эришди
Антонио 2022 йил ёзидан буён «Реал» сафида тўп суриб келмоқда.
ФОТО: Getty images
«Реал» ҳимоячи Антонио Рюдигер билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди. Янги битимга кўра, немис футболчиси клубда 2026/2027 мавсуми якунига қадар қолади.
Манбага кўра, «қаймоқранглилар» раҳбарияти 33 ёшли ҳимоячининг ҳали ҳам юқори даражада ўйнай олишига ишонмоқда.
Рюдигер 2022 йил ёзидан буён «Реал» сафида тўп суриб келмоқда. Ушбу мавсумда у барча мусобақалар доирасида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол муаллифи бўлди.
Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати ҳозирда 9 миллион еврони ташкил қилади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист